Чўлпон Отада ташқи ишлар вазирлари нималарни муҳокама қилишди?

Чўлпон Отада Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ва ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. Қирғизистоннинг Чўпон Ота шаҳрида 20-22-июль кунлари Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.  

Абдулазиз Камилов Қатар делегациясини қабул қилди

Учрашувда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирлари жамланиб, 2018 йилнинг 15 мартида Остонада бўлиб ўтган маслаҳатлашув якунларини мустаҳкамлашга доир масалаларни муҳокама қилишди.

Хусусан, минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини, хавфсизликни таъминлаш, чегара, транспорт ва транзит алоқалари, сув-энергетика манбаларидан фойдаланиш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик ва бошқалар. 

Учрашув кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олган эди:

  • Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги давлат чегараларини халқаро ҳуқуқий расмийлаштириш ҳамда минтақадаги ҳудудлараро ва чегараолди ҳамкорликнинг фаоллашишидаги ижобий ўсиш;
  • Халқаро терроризм ва экстремизм, наркотикларнинг ноқонуний айланиши, уюшган трансмиллий жиноятлар ҳамда минтақавий хавфсизликнинг таҳдидларига қарши курашиш бўйича ҳамкорликни, жумладан халқаро ва минтақавий ташкилот доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг зарурияти;
  • Савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро савдони кўпайтириш учун қулай шароитлар яратиш зарурлиги, минтақа ичидаги инвестицион ҳамкорликни олға суриш;
  • Минтақанинг транзит имкониятларини кенгайтириш, минтақа давлатларининг иқтисодий ҳамкорлиги мустаҳкамланишига, транспорт инфратузилмасининг ривожланишига ва транспорт коммуникациялари орқали транзит юк ташишни йўлга қўйишга имкон яратиш;
  • Марказий Осиёда сув-энергетика манбаларидан комплекс фойдаланиш. Мазкур соҳада минтақанинг барча мамлакатлари қизиқишларидан ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг барқарор узоқ муддатли механизмларини ишлаб чиқиш зарурати;
  • Марказий Осиё давлатлари халқларининг маданияти, тарихи ва тиллари муштараклигини қайд этдилар ҳамда таълим, маданият, санъат, фан, туризм ва бошқа соҳалардаги давомий ҳамкорликни ривожлантириш;

Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг кейинги учрашуви Тожикистон Республикасида ўтказилиши белгилаб олинди.