Тошкентнинг янги расмий гербини яратиш бўйича танлов эълон қилинди

Гербда шаҳарнинг ўтмиши ва бугунги замонавий қиёфаси акс этиши лозим.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 июл - Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва жамоат кенгаши ташаббуси билан Тошкентнинг янги расмий гербини яратиш бўйича танлов ўтказилмоқда, деб хабар берди ҳокимлик ахборот хизмати.

Гербда шаҳарнинг ўтмиши ва бугунги замонавий қиёфаси акс этиши лозим.

Танлов 16 июлдан 25 августга қадар давом этади, ижодий ишлар 18 августга қадар қабул қилинади. Унда барча хоҳловчилар иштирок этишлари мумкин.

Танлов мукофот жамғармаси – 10 миллион сўм.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтнинг амалдаги герби бундан 21 йил олдин, яъни 1997 йилда тасдиқланган.