Чақалоқлар савдоси билан шуғулланган ваҳший жиноятчилар жазоланди

Самарқандда чақалоқлар савдоси билан шуғулланган хусусий клиника хоодимлари устидан суд ҳукми ўқилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 июл – Sputnik. Самарқандда болалар савдоси билан шуғулланган, ҳеч ким олмаган болалар эса қаровсиз қолдириб нобуд қилинган хусусий клиника ҳақида олдин хабар берган эдик. Ушбу жиноий ишда айбдор бўлганлар устидан суд ҳукми ўқилди, деб хабар қилмоқда “Ўзбекистон24” телеканали.

Хусусий клиникада ўнлаб чақалоқлар ёқиб юборилгани маълум бўлди

Самарқанд вилояти Жиноий ишлар бўйича судининг ҳукмига кўра, Наргиз Санахоновага Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг в, ж, о, п, р бандлари ва бошқа моддалари билан айбли деб топилиб, унга нисбатан узил-кесил 13 йил-у 2 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Унинг жиноий шериги Дилором Насимовага Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг в, ж, о, п, р бандлари, 135-моддаси 3-қисмининг а,г бандлари ва бошқа моддалари билан жиноятлар мажмуи тариқасида 12 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Чақалоқлар савдоси билан шуғулланган ваҳший жиноятчилар жазоланди

Мазкур иш бўйича Наргиз Санахонованинг қизи Эъзоза Санахонова ҳам судланган бўлиб, у битта эпизодда қатнашганлиги учун Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисмининг а,г бандлари билан айбли деб топилиб, 5 йил муддатга қамоқ жазоси тайинланди. Бироқ унинг ёши ва талаба экани, қарамоғида укалари борлиги инобатга олиниб, Жиноят Кодексининг 72-моддаси билан 2 йилга синов муддати белгиланди.