ТОШКЕНТ, 19 июл – Sputnik. Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг телеграм канали ишга тушди, деб хабар қилмоқда ҳокимлик матбуот хизмати.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу телеграм канал – халқ билан бевосита мулоқот ўрнатиш, жойлардаги ҳақиқий аҳвол тўғрисида аниқ маълумот олиш мақсадида ишга туширилган.
“Тўғри, жойларда ҳали муаммолар анчагина. Буни тан оламиз. Айрим раҳбарлар ва мутасаддилар Сизнинг мурожаатингизни тўлақонли ечиб бермаяпти, коррупция, таъмагирлик каби иллатлардан қутула олмаяпмиз.
Яратилган имкониятдан фойдаланиб, жамиятимиз ривожи, фуқаролар оғирини енгил қилиш, юртдошларимиз турмуш шароитини янада яхшилаш бўйича ўз таклифларингизни билдиришингизни сўрайман.
Сиз томонингиздан йўлланган мурожаатлар, албатта ўрганиб чиқилади ва уларни ечиш йўллари изланади” дейилади фейсбук саҳифасида.