Ўзбекистон президентининг махсус вакили АҚШ элчиси билан учрашди

Учрашувда Афғонистон бўйича халқаро конференция якунларига кўра, 2018 йил 27 мартда қабул қилинган Тошкент декларациясини амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 июл – Sputnik. Бугун, 18 июл куни Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Ташқи ишлар вазирлигида АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратлен билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

“Суҳбат чоғида Афғонистон бўйича халқаро конференция якунларига кўра, 2018 йил 27 мартда қабул қилинган Тошкент декларациясини амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Хабарда билдирилишича, учрашувда Ўзбекистон – АҚШ кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилган.