Ўзбекистон ФВВ 19-21 июлда сел келиши хавфи мавжудлигини маълум қилди

Аввалроқ Ўзгидромет маълумотига кўра, 2018 йил 19-23 июль кунлари Ўзбекистонга Эрондан Туркманистон орқали қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво келиши кутилаётганлиги хабар қилинганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 июл – Sputnik. Ўзбекистон ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув Маркази аҳолини сел келишидан огоҳлантирди.

“2018 йилнинг 19-21 июль кунлари рeспубликанинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сeл кeлиши хавфи мавжуд”, - дейилади хабарда.

Хабарда аҳолидан эҳтиёт чораларини кўриш ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 "тезкор рақам”ига мурожаат этиш сўралган.

Аввалроқ Ўзгидромет маълумотига кўра, 2018 йил 19-23 июль кунлари Ўзбекистонга Эрондан Туркманистон орқали қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво келиши кутилаётганлиги хабар қилинганди.