Россия Мудофаа вазирлиги Путин ва Трамп келишувларини бажаришга тайёр

Россия ҳарбий идораси ҳарбий хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича америкалик шериклар билан генерал штаблар ва бошқа каналлар бўйича алоқаларни фаоллаштиришга тайёрлигини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўртасида Хельсинкида халқаро хавфсизлик бўйича эришилган келишувларни амалда бажаришга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенковга асосланган ҳолда хабар қилди.

Путин ва Трамп учрашувининг энг ёрқин фото-суратлари

Конашенковнинг сўзларига кўра, Россия ҳарбий идораси ҳарбий хавфсизликни таъминлаш, Сурия бўйича ҳамкорлик қилиш ва бошқа ҳарбий хавфсизлик бўйича долзарб масалалари бўйича америкалик шериклар билан генерал штаблар ва бошқа каналлар бўйича алоқаларни фаоллаштиришга тайёр.

Хельсинкида Владимир Путин ва Дональд Трамп биринчи тўлиқ форматдаги учрашувни ўтказишди.

Россия етакчиси Москва ҳужумкор қуролларни қисқартириш бўйича шартномани чўздиришга тайёр эканлигини маълум қилди. Шунингдек, президентлар Сурия муаммоси бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олишди. Трамп сўзларига кўра, бу минглаб кишиларни қутқариши мумкин.