Грозин: Хитойга Сарезни сотилиши Ўзбекистонга таъсир қилмайди

Тожикистон Сарез кўлини Хитой компаниясига сотиши Ўзбекистондаги сув билан боғлиқ вазиятга таъсир кўрсатмайди, деб маълум қилди МДҲ давлатлари Ўрта Осиё бўлими раҳбари Андрей Грозин.
Sputnik

"Душанбе камида охирги 15 йил давомида бу лойиҳани таклиф қилди... Ҳамма бу жуда қизиқ деб айтишди, лекин лойиҳаларга амалга оширишга ўтишмади", - деди Грозин.

Эксперт сўзларига қараганда, ҳозир Хитойнинг бу лойиҳа билан қизиқиши, биринчи навбатда, Пекин учун ўз имкониятларини намоён қилишга қулай фурсатдир.  

"Сарез Ўзбекистон сув балансига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди", - дея ўз фикрини билдирди Грозин.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ юқори тоғ Сарез кўлининг суви Гонконг Heaven Springs Dynasty Harvest Group компаниясига сотилиши маълум бўлди.

Грозин: Хитойга Сарезни сотилиши Ўзбекистонга таъсир қилмайди

Ушбу компания Тожикистонда ичимлик сувини ишлаб чиқариш ва уни минтақадаги давлатларга сотишни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.