ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раҳбари Талбак Салимов Сарез кўлининг сувини камайтиришни таклиф қилди. Sputnik Тожикистон хабарига асосан.
Амалдорнинг сўзларига кўра, Марказий Осиёда улкан сув тошқини хавфи мавжуд.
Салимов сув ресурслари керак бўлган давлатларга сувни сотиш зарурлигини таклиф қилди.
Қўмита раҳбари таъкидлашича, кўлни сувсиз қолдириш Тожикистонга зарар етказмайди. Унинг сўзларига кўра, республика етарли сув ресурсларига эга.
Салимов имкон қадар "Сарез муаммосини" тезроқ ҳал қилиш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Чунки кўл юқори даражадаги хавф зонаси бўлиб қолмоқда.
“Биз фожиа қачон бўлишини билмаймиз – бугун, эртага, бир йилдан кейин”, - деб қўшимча қилди амалдор.
Хавфли кўл
Сарез кўли Тожикистоннинг Тоғли-Бадахшон автоном вилояти Мурғаб туманида жойлашган. Унинг узунлиги – 70 километрга яқин, чуқурлиги эса – 500 метрга яқин. Сув умумий ҳажми 17 квадрат километрни ташкил қилади.
1911 йил март ойида содир бўлган 9 балли зилзила оқибатида Бартанг дарёси ёпилиб, ушбу кўл пайдо бўлди. Кўлнинг қуйи оқимида жойлашган аҳоли пунктларига хавф туғдиради. Чунки сув чиқиб кетса улкан сув массаси сел оқими билан деярли Орол денгизигача етиб бориши мумкин.
Хавф зонасида 6 миллион киши истиқомат қилади.