ТОШКЕНТ, 16 июл - Sputnik. 9-15-июл кунлари Ўш шаҳрида Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Музокаралар чоғида 2-7-июл кунлари Ўзбекистоннинг Наманган ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистоннинг Боткен ва Жалолобод вилоятлари туташган ҳудудларда жойлашган участкаларда ўтказилган қўшма дала текширувларининг якунлари кўриб чиқилди.
"Қўшма дала текширувлари натижасида икки ҳудуддан, жумладан Ғова участкаси ва қисман Ғовасойдан ўтувчи чегара чизиғи белгиланди", - дейилади хабарда.
Музокаралар якунида тегишли баённома имзоланган.