Тошкентда янги аквапарк очилди

Шу йил июл ойида "Oasis" кўнгилочар марказнинг очилиш маросими ўтказилди. Бу марказ бир вақтнинг ўзида 2 мингдан ортиқ одамларни қабул қилиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Тошкентда 14 июл куни янги "Oasis" номли аквапарк очилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлигининг Facebookдаги саҳифасида маълум қилинган.

Аквапарк маҳаллий аҳоли орасида Тошкент вилояти шифохонаси ҳамда Green City тураржой комлекси ўртасида жойлашган (метронинг "Новза" ва "Миллий боғ" бекатлари оралиғида).

Кўнгилочар марказ ҳудудида – фавворалар, умумиий майдони 2 минг квадрат бўлган басейин, шунингдек 235 метрли сунъий йўл тўлқини мавжуд.

Мазкур боғда атрофда салқинликни таъминловчи гўзал фавворалар бунёд этилган бўлиб 2 минг квадрат метрни ташкил қиладиган тўлқинли йирик бассейн ҳамда 235 метрни ташкил қиладиган ҳаракатланувчи тўлқинли ариқ ҳам ўрин олган.

Тошкентда янги аквапарк очилди

“OASIS” боғи бир вақтнинг ўзида 2 минг кишини қабул қилиш имкониятига эга. Шунингдек, ҳудудида ювиниш хонаси, замонавий кийиниш хонаси, болалар учун ва оилавий бассейн, фудкорт, катта челакдан иборат ажойиб душ ўрин эгаллаган. Бундан ташқари сув спорти билан шуғулланувчилар учун ҳам имконият ва шароитлар етарли.

Сув горкалари ташкил этилган, сузиш ҳавзалари ҳам турли ёшдаги аҳоли қатламини инобатга олган ҳолда барпо қилинган.

Сув ҳавзаларининг ҳар бири энг замонавий фильтерлар билан жиҳозланган ва бу сув доимо тоза ҳамда тиниқ бўлишини таъминлайди.