Хельсинкида Путин ва Трамп учрашуви бошланди

Бу АҚШ ва Россиянинг амалдаги президентларининг илк тўлиқ форматдаги учрашувидир.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Хельсинкида Россия ва АҚШ президентлари учрашуви бошланди. Владимир Путин ва Дональд Трампнинг учрашуви Финляндия пойтахтидаги президентлик саройида бўлиб ўтмоқда. РИА Новости хабарига асосан.

НАТО саммити Афғонистон бўйича Тошкeнт конференцияси якунларини қўллаб-қувватлади

Бу Россия ва АҚШ президентларининг илк тўлиқ форматдаги учрашувидир.

Икки мамлакат раҳбарлари савдодан тортиб ядровий мавзуларгача бўлган масалаларни муҳокама қилишни режалаштирган.

АҚШ президенти Хельсинкидаги учрашув икки томон ўртасида муносабатлар яхшиланишига имкон беришига умид қилмоқда.

Икки президент учрашувига ярим соат вақт ажратилган. Шундан сўнг режага мувофиқ музокаралар кенгайтирилган тартибда ўтказилади. Келишувларга кўра бу музокараларга 45 дақиқа вақт ажратилган.