Гусев: Россиясиз Марказий Осиёда ядровий хавфсизликни таъминлаб бўлмайди

АҚШ Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан минтақада ядровий хавфсизлик бўйича музокаралар ўтказди. Стратегик режалаштириш институти директори, сиёсий фанлар доктори Александр Гусев фикрига кўра, бу каби масалалар бевосита Россия иштирокида муҳокама қилиниши зарур.
Sputnik

Эксперт қайд этилишича, америкаликлар Марказий Осиёдаги вазиятга таъсир кўрсатишга манфаатдор, айниқса хавфсизлик масалаларда, шунингдек ўз геосиёсий манфаатлари ҳақида ҳам унитишмаяпти.

“Марказий Осиёда ядросиз ҳолатни сақланиши жуда муҳим. Эрон ва Покистон ушбу соҳада қандайдир тадқиқотлар олиб бораётганлиги сабабли Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонда ядросиз мақомни сақлаб қолиш керак. Дастлаб мамлакатлар ядровий қуролдан ҳоли ҳудуд яратилиши тарафдори бўлишган. Шу нуқтаи назардан, бу йўналишдаги асосий жаҳон ўйинчиларининг саъи-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши керак”, - деди Гусев.

Гусев АҚШ ва Хитой минтақада ўз манфаатларини илгари сураётганлигини таъкидлаб, шунинг учун Россия ҳам ўз бу масалада ўз позициясини ривожлантириш зарурлигини айтиб ўтди.

Гусев: Россиясиз Марказий Осиёда ядровий хавфсизликни таъминлаб бўлмайди

"Қандай бўлмасин, Россиянинг иштирокисиз минтақада, шу жумладан ядровий хавфсизлигига эришиб бўлмайди", - деб якун ясади эксперт.