Шаҳрам Ғиёсовдан нокаут, Аҳмадалиев ва Ғоибназаров ҳам ғалаба қозонди

Бугун ўзбекистонлик уч профессионал боксчи навбатдаги ғалабаларига эришишди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Бугун, 15 июль куни тонгда ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов ўзининг профессионал боксдаги учинчи жангида мексикалик Даниэл Эчеверрияни мағлубиятга учратди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди

Бир кунда ўзбекистонлик уч профессионал боксчи навбатдаги жангларини ўтказади

Жанг 1-раунднинг ўзидаёқ якунига етди. Шаҳрамнинг кучли зарбасидан Даниэл нокаутга учради ва жангни давом эттира олмади.

Шу тариқа Шаҳрам проф боксдаги ўзининг 3 ғалабасига эришди.

Шунингдек, Фазлиддин Ғоибназаров америкалик боксчи Кевин Жонсонга қарши рингга кўтарилди ва 78:74 ҳисобида ғалаба қозонди.

Муроджон Аҳмадалиев ўзининг навбатдаги жангида аргентиналик Луис Фернандо Молинага қарши рингга чиқиб, очколар ҳисобига кўра ғалабани қўлга киритди.

Ғоибназаровнинг профессионал рингдаги ғалабалари сони 5 тага етди, Муроджон Аҳмадалиев учинчи ғалабасига эришди.