Арипов Тожикистон бош вазири билан Раҳмон ва Мирзиёев учрашувини муҳокама қилади

Шу йилнинг март ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи бўлиб ўтганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. 16 июл куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида товар алмашиш ҳажми икки бараварга ошди

Икки мамлакат вазирликлари ва идоралари, етакчи иқтисодий тузилмалари раҳбарлари ўрин олган делегацияларга бошчилик қилаётган ҳукумат раҳбарлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини, аввало олий даражада бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Тожикистон учрашувига тайёргарлик жараёнини муҳокама қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи бўлиб ўтганди. Музокаралар давомида Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев турли йўналишлар бўйича ҳамкорлик тўғрисида 27 ҳужжат имзолаганди.