Ўзбекистонда қачондан нақд хорижий валюта сотиб олиш мумкинлиги айтилди

Ҳозирда Ўзбекистонда хориж валютасини сўмга алмаштириш мумкин бўлган мингга яқин пункт ишламоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Марказий банк департаменти директори Бобур Абубакиров республикада "аҳолига нақд хорижий валюта сотишга албатта ўтилиши”ни билдирди.

"Ҳозирда валютага бўлган талаб пасайиши кузатилмоқда, ҳамма валютани сўмга алмаштирмоқда. Ўйлайманки, озгина вақт қолди", – деди Абубакиров Podrobno.uz мухбири билан суҳбатда.

Унинг айтишича, ҳозирда Ўзбекистонда хориж валютасини сўмга алмаштириш мумкин бўлган мингга яқин пункт ишламоқда.