Толиблар ИШИДнинг Ўзбекистон ва чеченистонлик уч нафар аёл аъзосини қатл этди

Афғонистон миллий армиясининг маълумотига кўра, толиблар Жузжон вилоятида ИШИДнинг уч нафар аёл жангарисини ҳибсга олишган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. "Толибон" радикал ҳаракати жангарилари Афғонистон шимолидаги Жузжон вилоятидаги жанговар ҳаракатлар давомида “Ислом давлати” террорчилик гуруҳининг уч нафар аёл жангарисини қатл этди, деб хабар берди Khaama Press агентлиги афғон ҳарбийларига асосланиб.

"Ислом давлати" Марказий Осиё давлатларига қандай хавф солади

Афғонистон миллий армиясининг маълумотига кўра, толиблар Жузжон вилоятида ИШИДнинг уч нафар аёл жангарисини ҳибсга олишган ҳамда аввал зўрлаб, кейин ўлдиришган. Қатл қилинганлар Ўзбекистон ва Чеченистон фуқаролари бўлишган.

Агентликнинг билдиришича, икки гуруҳ ўртасида вилоятда таъсир кучига эга бўлиш учун кураш бормоқда. Кейинги вақтда ИШИД ва толиблар ўртасидаги охирги тўқнашувлар давомида ИШИДнинг 12 жангариси ўлдирилган ва камида 33 нафари жароҳатланган. Толиблар томонидан уч жангари ҳалок бўлган, камида саккиз жангари яраланган.