Путин ва Трамп Хельсинкида уч соат мулоқот қилади

Икки давлат президентлари икки томонлама муносабатлар ва долзарб халқаро масалаларни муҳокама қилишади. Асосий мавзулар стратегик барқарорлик, ядровий қуроллар назорати, Сурия ва Украинадаги вазият бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Россия ва АҚШ раҳбарлари Владимир Путин ва Дональд Трамп Хельсинкидаги музокараларни соат 13.15да бошлайди ва уч соат давомида мулоқот қилишади. Бу ҳақда саммитнинг расмий иловасида айтилмоқда.

Икки давлат президентлари икки томонлама муносабатлар ва долзарб халқаро масалаларни муҳокама қилишади. Асосий мавзулар стратегик барқарорлик, ядровий қуроллар назорати, Сурия ва Украинадаги вазият бўлади.

Россия раҳбари билан учрашув арафасида Трамп "ҳаммаси яхши бўлишини" ва "Россия билан яхши муносабатлар ёмон эмас, яхши" эканлигини айтди.