ТОШКЕНТ, 12 июл – Sputnik. 12июл куни Тошкент шаҳрига Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегация келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, ташриф дастуридан Ўзбекистон ҳукумати, Олий Мажлис Сенатида учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.
Шунингдек, делегация Ўзбекистон-Швейцария бизнес форумида ҳам иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон банки экспертлар гуруҳи Ўзбекистон Молия вазирлигида солиқ сиёсати бўйича презентация ўтказишганди.