Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилганлиги тасдиқланди - ОАВ

Яқин вақтлар ичида вилоят ҳокимлигида янги раҳбарни тайинлаш учун ўтказиладиган сессия масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтиши кўзда тутилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 июл – Sputnik. Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ўз лавозимидан озод этилганлиги вилоят ҳокимлигининг бир қатор вакиллари томонидан тасдиқланди. Бу ҳақда "Дарё.уз" ўз мухбирига таяниб хабар бермоқда.

“Вилоят ҳокимлигидаги бир нечта манбанинг сўзларига кўра айни пайтда янги ҳокимни тайинлаш бўйича сессияга тайёргарлик кўрмоқда. Сессия тез орада ўтказилиши режалаштирилган. Аммо вилоят ҳокимлигининг бирор бир вакили ушбу ҳолат бўйича аниқ маълумотга эга эмаслигини билдирмоқда”, дейилади хабарда.

Яқин вақтлар ичида вилоят ҳокимлигида янги раҳбарни тайинлаш учун ўтказиладиган сессия масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Хабарда ҳозирда Самарқанд вилоят ҳокими Туробжон Жўраев Тошкентда эканлиги айтилган.