Тошкентдаги супермаркетда йирик ёнғин юз берди

Юнусобод туманидаги Cristal супермаркети содир бўлган ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Бугун, 12 июль куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги Cristal супермаркетида йирик ёнғин юз берди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

"Бугун, 12 июль куни тахминан соат 13:47 да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБга Юнусобод тумани Юнус ота кўчасида жойлашган "Кристалл" супермаркетининг 4-қаватида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди. Маълумотга кўра, бинонинг фақат 1-қавати ишлаётган бўлган.

Пожар в здании супермаркета "Кристалл" в Юнусабадском районе Ташкента

Воқеа жойига 5 дақиқада биринчи ёрдамчи кучлар етиб келди, жами бўлиб 6 та жанговар махсус ўт ўчириш машинаси ва иккита ёнғин нарвонларидан фойдаланилди. Соат 14:11да ёнғин жиловланди ва соат 14:18да бутунлай бартараф этилди. Ёнғин хавфсизлиги ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида олов бинонинг бошқа қаватларига тарқалмади ва ҳеч ким жароҳатланмади. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда", — дейилади хабарда.