ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Ойбек кўчасида жойлашган 9-қаватли уйнинг 1-қаватида гўзаллик салонида ёнғин юз берди, деб хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишча, бугун соат 14.50да Миробод тумани Ойбек кўчасида жойлашган 9-қаватли уйнинг 1-қаватидаги гўзаллик салонида ёнғин юз бергани ҳақида хабар келиб тушди.
Воқеа жойига иккита ўт ўчириш машинаси қисқа фурсатда етиб борди.
Маълум бўлишича, "Bell clio" салонини соябонида ёнғин келиб чиққан бўлган. Тезкор ҳаракатлар натижасида соат 15.08 аланга жиловланиб, соат 15.09да бутунлай бартараф этилди.
Аланга оқибатида уйнинг 2-7 қаватларидаги дераза ромлари зарар кўрган. Ўт ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғиннинг авж олиб кетиш хавфи олди олинди. Қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.