Ўзбекистон аҳолиси сони қарийб 33 миллион кишига етди

Туғилиш кўрсаткичи бўйича Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё етакчилик қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Ўзбекистон аҳолиси 2018 йилда 32,9 миллион кишини ташкил этди, деб маълум қилди республика Давлат статистика қўмитаси.

Мамлакатда январ-июн ойларида 324,3 минг бола дунёга келган.

Энг кўп - 3753,3 минг киши Самарқанд вилоятида, энг кам - 821,9 минг киши Сирдарё вилоятида яшайди.

Туғилиш кўрсаткичи бўйича Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё етакчилик қилмоқда.

Ўтган давр давомида аҳоли сони 243,4 минг кишига кўпайган бўлиб, 50%дан ортиғи шаҳарларда истиқомат қилади.