Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини мукофотлаш жамғармаси тузилди

Жамғарма маблағларидан фақат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини ҳар ой пул билан мукофотлаш учун фойдаланилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди, деб хабар қилди Адлия вазирлиги "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Ўзбекистонда машина ойнасини қорайтиришга рухсат берилади: тўлови 15,5 миллион сўм

Қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳузурида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси ташкил этилди.

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан солинадиган ва Ички ишлар вазирлигининг Моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа ҳаракатлар махсус жамғармасига тушадиган жарималар суммасининг 10 фоизи жамғарма маблағларини шакллантириш манбаи этиб белгиланди.

Жамғарма маблағларидан фақат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини ҳар ой пул билан мукофотлаш учун фойдаланилади.