Россияда 8 июлда хорижий фуқароларини, шу жумладан меҳнат муҳожирларини ҳисобга олиш янги қоидалари кучга кирди.
Қонун хорижий фуқароларни иш жойи бўйича миграция ҳисобга олишни тақиқлайди. Энди улар яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишлари шарт: квартира, хусусий уй, меҳмонхона, санаторий, шифохона, ҳаттоки қамоқхонада. Офис манзили бўйича муҳожирларни миграция ҳисобига қўйиш мумкин эмас.
"Қонун яқинда кучга кирди. Ҳозирча ҳеч ким бизга мурожаат қилмади, бироқ тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Катта ўзгаришлар ҳали йўқ. Янги қонун натижалари ҳақида гапириш ҳали эрта. Эҳтимол, мурожаатлар бўлади. Биз меҳнат муҳожирлари ҳуқуқий майдондан четга чиқиб қолмаслиги учун барча қонуний чиқиш йўлларини излашга ҳаракат қиляпмиз", — деб таъкидлади Ахмедов Sputnik Тожикистонга.
Мутахассис таъкидлашича, янги қонунга мувофиқ меҳнат мигрантларини рўйхатга олиш аниқ муддати йўқ.
Бу қонун аввал муҳокама қилинган, у кутилмаган воқеа бўлмади, лекин ҳеч ким қонун айнан 8 июл куни кучга киришини билмаганди.