ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Самарқанд вилояти ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлларида ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилувчи фоторадарлар тўлиқ ишга туширилди, деб хабар қилди вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати.
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилувчи радарлар белгиланган тезликдан юқори ҳаракатланган автоуловлар тезлигини қайд этади.
Фоторадар
© Хокимият Самаркандской области
Шу вақтнинг ўзида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги бўйича жарима солиш тўғрисида маъмурий ҳуқуқубузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз транспорт воситаларининг эгаларига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар чиқарилади ва фото-тасвир илова қилинган ҳолда яшаш манзилларига юборилади.