Тожикистонда Ўзбекистон фуқароси дарёга машинаси билан тушиб чўкиб кетди

Chevrolet машинасида бўлган ҳайдовчи тоғ йўлида бошқарувни эплолмай дарёга қулаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Тожикистонда Ўзбекистон фуқароси чўкиб кетди, деб хабар берди Sputnik Тожикистон республика ИИВ матбуот хизматига асосланиб.

Хабарда айтилишича, фожиа Варзоб дарёсида содир бўлган.

Chevrolet машинасида бўлган ҳайдовчи тоғ йўлида бошқарувни эплолмай дарёга қулаган.

Машина дарёдан топилган, жасадни қидириш ишлари давом этмоқда.

Тожикистон ИИВ машина ҳайдовчисининг шахсини аниқлади – у Самарқанд шаҳрида яшаган 27 ёшли Ҳамдамқул Азимов бўлган.