Покистонга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар етказилади

2017 йилда Ўзбекистон-Покистон ўртасида ўзаро товар айланмаси қарийиб 36,2 млн. долларни(экспорт – 9,9 млн доллар, импорт- 26,3 млн доллар)ни ташкил қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Ўзбекистон-Покистон ишбилармонлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилди SputnikЎзбекистон мухбири.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маиший техника Покистонда намойиш қилинди

Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, Покистон бозорларига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни етказиш, жумладан, мева ва савзавот маҳсулотларини, тиббиёт соҳасида, қишлоқ хўжалиги техникаларини, курилиш, электро ва маиший техника, текстил ҳамда туризм соҳаларида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳақида келишиб олишди.

Учрашув сўнгида Ўзбекистон-Покистон ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича шунингдек, икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш Ўзбекистон-Покистон ишбилармонлар кенгаши алоқаларини мустаҳкамлашга келишилди.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, 2017 йилда Ўзбекистон-Покистон ўртасида ўзаро товар айланмаси қарийиб 36,2 млн. долларни(экспорт — 9,9 млн доллар, импорт- 26,3 млн доллар)ни ташкил қилди.

2017 йилда Ўзбекистоннинг Исломободдаги элчихонаси қошида "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" белгиси остидаги доимий фаолият юритувчи кўргазма ташкил этилди ва Тошкент ва Лахор ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида ва Глобал ва минтақавий тадқиқотлар маркази билан Ўзбекистон-Покистон ишбилармонлар Кенгашини тузиш тўғрисида келишув имзоланган ҳамда апрел йида эса кенгашнинг биринчи йиғилиши Исломободда ўтказилди.

Икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон ва Покистон ўртасида Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси ҳамда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида Исломобод шаҳрида ишбилармон кенгаши раиси ўринбосари Васик Али Хан бошчилигида Ўзбекистон-Покистон ишбилармонлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувдан мақсад Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маиший техника ва қурилиш маҳсулотлари кўргазмасини Покистондаги Карачи, Лахор ва Равалпиндда очиш ҳамда келажакда бу маҳсулотларини бутун Покистон бўйлаб тарқатишдан иборат.