Ўзбекистонда бу ҳафта доллар курси яна пасайди

Ўтган ҳафтада доллар курси 7 846,27 сўм бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik.Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 10 июл кунидан бошлаб янги қиймати белгиланди.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 32,85 сўмга камайиб, 7 813,42 сўм ташкил қилди.

Евро курси 10,06 сўмга ошиб 9 176,86 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли ҳам 0,04 сўмга арзонлаб, 125.06 сўмни ташкил қилди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.