Индонезия Ўзбекистон орқали каучук экспорт қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Ўзбекистон тадбиркорлари ва Индонезиянинг каучук ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи йирик корхоналари ўртасидаги музокараларда индонезиялик ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистонга маҳсулот экспорт қилишга қизиқиш билдиришган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik. Ўзбекистон Индонезия табиий каучугини МДҲ мамлакатларига реэкспорт қилиш бўйича “хаб”га айланиши мумкин, деб ёзмоқда plastinfo.ru.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон тадбиркорлари ва Индонезиянинг каучук ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи йирик корхоналари ўртасидаги музокараларда индонезиялик ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистонга маҳсулот экспорт қилишга қизиқиш билдиришган.

Ўзбекистон жорий йилда Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари, хусусан Индонезия, Сингапур ва Малайзия билан савдо-иқтисодий алоқаларни жадал ривожлантирмоқда. Республиканинг дипломатик муассасалари бизнес форумлар ва инвестиция жалб этиш учун шароитлар яратмоқда.