Мудҳиш аварияда Олий Мажлис депутати ҳаётдан кўз юмди

Фожиа у сув танқислиги бўйича муаммоларни ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятига хизмат сафари билан кетаётган пайтда юз берган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Турсунов Собит Ахмадович Сирдарё вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳаётдан кўз юмди, деб хабар қилди "Халқ сўзи" нашри. 

Фожиа у сув танқислиги бўйича муаммоларни ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятига хизмат сафари билан кетаётган пайтда юз берган.

Турсунов Собит Ахмадович 1973 йил 10 июль куни Самарқанд вилояти, Жомбой туманида таваллуд топган.

1994 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини, 2012 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.