Россияда мигрантларни иш жойи бўйича рўйхатга қўйиш тақиқланди

Қонунчиликдаги янги ўзгаришлар 8 июлдан кучга кирди. Қонунга амал қилмаган мигрантлар Россиядан чиқариб юборилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Россияда қонунчиликка киритилган янги ўзгаришларга мувофиқ, чет эллик фуқароларни иш жойи бўйича рўйхатга қўйиш тақиқланди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Янги қонунга кўра, эндиликда мигрантларни квартирага, меҳмонхонага, касалхонага ва ҳатто қамоқхонага рўйхатга қўйиш мумкин, лекин офисга у фақат ўша ерда яшасагина, мумкин бўлади.

Ушбу нормага амалга қилмаган чет эл фуқаролари мамлакатдан чиқариб юборилади.

Экспертлар фикрига кўра, ушбу янги тузатишлар малакали мутахассисларни рўйхатдан ўтказадиган компаниялар учун муаммоларни келтириб чиқаради: иш берувчилар 800минг рублгача жарима тўлашга мажбур бўладилар.

Россияда чет эл фуқароларини миграцион учетга олиш тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартишлар 8 июлдан кучга кирмоқда.