"Ақтўбе фожиаси": ёниб кетган автобус иши судга оширилди

Автобуслар ҳайдовчиларига нисбатан суд санкцияси билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси кўрилган, компания раҳбари ва механигига нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Ақтўбе вилоятида юз берган, 52 нафар ўзбекистонликнинг ҳалок бўлишига олиб келган автобус ёнғини бўйича жиноий иш судга оширилди, деб хабар қилмоқда Қозоғистон Бош прокуратураси.

Текширув органи маълумотига кўра, бу ишда 5 киши айбдор деб тан олинган, шулардан 3 нафари автобус ҳайдовчиси ва икки нафари "Азия транзит сервис" компанияси ишчиси.

Компания автобусларни рейсдан олдин кўрикдан ўтказиш мажбуриятини олган бўлган.

Автобуслар ҳайдовчиларига нисбатан суд санкцияси билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси кўрилган, компания раҳбари ва механигига нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланилган. Автобус ҳайдовчиси қамоққа олиш эҳтиёт чораси билан халқаро қидирувга берилган, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни Чимкент-Самара автотрассасида ичида 57 киши бўлган автобус ёниб кетганди. Ёнғин оқибатида 52 нафар киши ҳалок бўлган, 3 нафар қозоғистонлик ва 2 нафар ўзбекистонлик фуқаро омон қолган.