Ўзбекистонда илк бор отлар паради бўлиб ўтди

Умумжаҳон ўлчовлари бўйича бундай миқдордаги жониворлар билан ўтган бу парадни йирик парадлардан бири деб аташ мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. 7 июл куни пойтахт маркази – Амир Темур хиёбонида отлар паради бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.

Парадда Ўзбекистон Давлат хавфсизлиги хизмати чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги қошидаги патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия отлиқ эскадрони ходимлари, шунингдек республиканинг от спорти йўналишлари бўйича терма жамоаларининг етакчи спортчилари иштирок этишди.

Ўзбекистонда илк бор отлар паради бўлиб ўтди

Бундай тадбирлар дунёнинг турли мамлакатларида ўтказиб турилади, аммо Ўзбекистон учун бу парад тарихдаги биринчи парад бўлди. Ташкилотчилар шу тарзда республиканинг от спорти соҳасини кўрсатиб бериш, жамоатчиликнинг эътиборини от спорти турларига қаратиш, ўсиб келаётган авлод орасида от спортини оммалаштиришга ҳаракат қилишди.

Ўзбекистонда илк бор отлар паради бўлиб ўтди

Бу ишга шунингдек, мамлакатнинг куч тузилмалари ходимлари, машҳур спортчилари ўз ҳиссаларини қўшишди. Улар тантанали хизмат ва спорт кийимларида, Ўзбекистон байроғини баланд кўтарган ҳолда Тошкентнинг марказий кўчалари бўйлаб марш қилиб юришди.

Парадда 80 га яқин зотдор отлар иштирок этди. Умумжаҳон ўлчовлари бўйича бундай миқдордаги жониворлар билан ўтган бу парадни йирик парадлардан бири деб аташ мумкин. Бу борадаги охирги жаҳон рекорди 2017 йил БААда 116 та от иштирокида қўйилган.