Тожикистон терма жамоаси ҳимоячиси Бекободнинг "Металлург" клубига ўтди

Ўзбекистон суперлигасининг ўн тўрт туридан сўнг Бекободнинг "Металлург" клуби турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Тожикистон терма жамоаси ҳимоячиси Зоир Жўрабоев Душанбенинг "Помир" клубидан Бекободнинг  "Металлург" клубига ўтди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар берди.

"Помир клуби бош мураббийи Тоҳин Мўминовнинг айтишича, Зоир Жўрабоев билан шартномада агар у хориж клубидан таклиф олса, жамоа уни қўйиб юбориши ҳақидаги банд мавжуд.

Ўзбекистон суперлигасининг ўн тўрт туридан сўнг Бекободнинг "Металлург" клуби турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.