Ўзбекистон АЭС қурилишида Беларус тажрибасини ўрганади

“Ўзбекнефтегаз” АЖ бошқаруви раиси Алишер Султонов бошчилигидаги делегация Беларус АЭСи ахборот марказида бўлди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 июл – Sputnik. Ўзбекистон Гродно вилоятида атом электр станцияси қурилишидаги Беларус тажрибасига қизиқмоқда, деб хабар қилди Беларус Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Атом электростанцияси қайси вилоятда қурилиши маълум бўлди

Бош вазир ўринбосари – “Ўзбекнефтегаз” АЖ бошқаруви раиси Алишер Султонов бошчилигидаги делегация Беларус АЭСи ахборот марказида бўлди ҳамда бу ерда олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Беларус АЭСи Островец шаҳри яқинида барпо этилмоқда. АЭС иккита энергия блокидан иборат бўлади. Биринчи энергоблок 2019 йилда, иккинчиси 2020 йилда ишга тушади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойи охирида “Росатом” раҳбари Алексей Лихачев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан ўтказилган музокаралар натижасига кўра Россия Навоий вилоятида АЭС қуришини маълум қилганди.