Ўзбекистонда соя етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилди

Уюшма соя етиштиришни ташкил этиш бўйича дастурларни амалга оширади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги қарори билан Соя етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" Telegram канали.

Уюшманинг асосий вазифаси этиб, шу жумладан соя етиштиришни ташкил этишни комплекс ривожлантириш бўйича дастурларни амалга оширишда иштирок этиш, ягона илмий-техник, технологик ва инвестицион сиёсатнинг амалга оширилишига кўмаклашиш белгиланди.

Фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар шартнома асосида уюшмага мустақил аъзо бўлиши мумкин ва унинг таркибидан чиқиш ҳуқуқига эга.

Уюшма фаолиятини молиялаштириш унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ихтиёрий ажратмалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.