Самарқандлик аёл икки қизини ўлдириб, ўзини жароҳатлади

Аёл ҳозирда пичоқланган ҳолатда касалхонага олиб борилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида истиқомат аёл ўз уйида қизларига пичоқ билан жароҳат етказди.

Андижонда аёл икки боласи билан ўзини сувга ташлади
Ўзбекистон ИИВ хабарига кўра, аёл ўз қизларининг қорин қисмига пичоқ билан жароҳат етказган, сўнгра пичоқ ёрдамида ўз жонига суъиқасд қилишга ҳаракат қилган.

Оқибатда 2011 йилда ва 2017 йилда туғилган қизалоқлар ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмишган, аёлнинг ўзи эса касалхонага етказилган.

Илгарироқ, худди шунга ўхшаш ҳодиса Андижон вилоятида юз берган эди. У ерда аёл етти яшар қизи ва уч яшар ўғли билан ўзини сувга ташлаган. Иккала бола ҳам ҳалок бўлган, онани эса йўловчилар сувдан чиқариб олганлар.