Ўзбекистонда хусусий компанияларга фуқароларни чет элга ишга жўнатиш ҳуқуқи берилди

2018 йил 1 сентябрдан Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган юридик шахслар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан бериладиган лицензия асосида Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш ҳуқуқига эга бўлди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Жорий йил 1 сентябрдан Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган юридик шахслар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан бериладиган лицензия асосида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш ҳуқуқига эга бўлди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Мирзиёевдан ёрдам сўраган мигрантлар ҳақида янги фактлар маълум бўлди
Шунингдек, улар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида аккредитациядан ўтиш асосида, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини, жумладан, касбий кўникмаларга эга бўлиш ва хорижий тилларни билиш даражасини тасдиқлаш борасидаги фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг лицензиялар бериш ва аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш, зарур ҳужжатларни тайёрлаш функцияларини бажарувчи ишчи органи этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бир ой муддатда:

Меҳнат мигрантлари неча кишини боқади?
Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни;

Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакаларини тасдиқлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни;

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкиллаштирилган тарзда йиғиш тартиби тўғрисидаги низомни;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг янгиланган низомини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланган.