Японияда Сёко Асахара ва унинг сафдошлари дорга тортилди

Асахара ва Хаякавадан ташқари, ташкилотнинг яна беш раҳбари дорга осилган - Сэйити Эндо, Томомицу Ниими, Масами Цутия, Томомаса Накагава ва Ёсихиро Иноуэ
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik, Ксения Нака. Японияда жума куни "Аум Синрике" диний сектасининг собиқ раҳбари Сёко Асахара дорга тортилди, деб хабар берди NHK телекомпанияси.

Шунингдек, ўлим ҳукми сектанинг еттита раҳбарига нисбатан ижро этилган. Сектанинг собиқ "ҳарбий вазири" Киёхидэ Хаякавага нисбатан ҳам ўлим ҳукми ижро қилинган.

Япония ва cенегаллик футбол мухлислари барчани ҳайратда қолдиришди
Хаякава 1993 йилда Япониядаги зарин ишлаб чиқарувчи завод қурилишида бўлинмаларнинг бирида раҳбарлик қилган.

1990-йиллар бошида Хаякава ташкилотнинг Россиядаги бўлинмасига тез-тез бориб турар, ва айнан у Калашников автомати ва Ми-8 вертолетларини харид қилиш ҳамда Японияга етказиш билан шуғулланган.

Асахара ва Хаякавадан ташқари, ташкилотнинг яна беш раҳбари дорга осилган — Сэйити Эндо, Томомицу Ниими, Масами Цутия, Томомаса Накагава ва Ёсихиро Иноуэ.

Жиноий секта

"Аум Синрикё"* сектаси ("АУМ чин таълимоти"*) Сёко Асахара (Тидзуо Мацумото) томонидан 1987 йилда ташкил қилинган. Аъзолари сони, турли маълумотларга кўра 30 мингдан 50 минггача бўлган, улар орасида 10 мингдан зиёди — Россияда жойлашган.
1994 йилда секта тарафдорлари Нагано префектурасида, Мацумото шаҳрида зарин газини пуркаганлар, етти киши ҳалок бўлган. 1995 йилнинг мартида сектантлар заринни Токио метросида пуркаши оқибатида, 13 киши ҳалок бўлган, 6,3 минг нафари заҳарланган.

Суд ва ҳукм

Ташкилотнинг жами 30 раҳбари ҳибсга олинган, шулардан 13 нафари, шу жумладан Сёко Асахара ҳам ўлимга маҳкум этилган. Ҳукм шу кунга қадар ижро этилмаган эди.

Бунинг сабаби шундаки, уч етакчи яширинишга муваффақ бўлган ва полиция уларни топишдан, прокуратура эса — айблов қўйишдан умидини узмаган эди. Орадан 17 йил ўтгач, улар ҳибсга олинди, 2015 йилда эса секта раҳбариятига нисбатан сўнгги ҳукм эълон қилинган эди.

Ўтган йилнинг баҳорида ҳукм этилганлар турли қамоқларга бўлиб ташланган эди. Бу эса ҳукмнинг ижро этилишини англатарди. Сёко Асахара Токиода қолдирилади ва ўша ерда дорга тортилади. Охирги йилларда у деменциядан азият чеккан, шу боис ундан аниқ кўрсатмалар олишга муваффақ бўлинмади, маҳбус оиласи ва адвокатлари билан учрашувдан воз кечар эди.