ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Instagram фойдаланувчилари вазир Камиловнинг иш фаолияти, учрашувлари ва музокаралари тўғрисида тезкор фотохабарларни олиш учун эндиликда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири аккаунтига аъзо бўлишлари мумкин.
5 июл куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов "Instagram" тармоғида шахсий саҳифасини очди.
Айни вақтда ушбу саҳифада Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги янги биносининг сурати жойлаштирилган.