Ўзбекистонда йирик саноат чой плантациялари ташкил қилинади

Ўзбекистонда Чой етиштиришни ривожлантириш илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. "Чой етиштиришни ташкил этиш ва аҳолини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган сифатли чой ҳамда чой маҳсулоти билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғриси"ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг Telegram'даги "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Қарор билан Чой етиштиришни ривожлантириш илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилди.

Марказнинг асосий вазифаси чой уруғлари ва кўчатларини тайёрлашни ташкил қилиш, бу соҳада меҳнат қилаётган фермер хўжаликлари ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, чой етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш ва йирик саноат чой плантацияларини ташкил қилиш ҳисобланади.