Тошкент бозорларидаги савдо жойларни фақат онлайн-аукцион орқали олиш мумкин бўлади

Лойиҳа доирасида Марказий банк ва "Тошбозорсавдо" уюшмаси шаҳардаги деҳқон бозорлари фаолиятини шаффофлигини таъминлаши талаб этилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Тошкентда тажриба тариқасида деҳқон бозорлардаги савдо жойларни онлайн-аукцион орқали тақдим этиш татбиқ этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда умумий муҳокамага қўйилган ҳуқумат қарор лойиҳасида белгиланган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сергели машина бозори кўчириладиган жойни маълум қилди

Ҳужжатда айтилишича, 2019 йил 1 апрелдан деҳқон бозорларидаги савдо жойлар фақат онлайн-аукцион E-IJRO AUKSION электрон савдо майдончасида олиш мумкин бўлади.

Ушбу тажриба 2019 йил 15 июлгача амалга оширилади. Ундан кейин Давлат солиқ қўмитаси томонидан лойиҳани бутун республика деҳқон бозорларида амалга ошириш бўйича таклиф киритиш керак бўлади.

Лойиҳа доирасида Марказий банк ва "Тошбозорсавдо" уюшмаси шаҳардаги деҳқон бозорлари фаолиятини шаффофлигини таъминлаши талаб этилади. Бунинг учун барча бозорларда банд ёки бўш бўлган савдо жойлар тўғрисида маълумотларни кўрсатиб турувчи мониторлар ўрнатилади.

Бундан ташқари, савдо жойларини ҳисобга олиш бўйича махсус дастурий таъминот ишлаб чиқиш режалаштирилган. 2019 йил 1 январгача деҳқон бозор маъмурияти учун тадбиркорлик субъектларини ҳисобга олиш бўйича ахборот тизимини ишлаб чиқиш зарур.