ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. 2018 йил 3 июл куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг жорий масалалари, шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 15-17 кунлари АҚШга расмий ташрифи ва олий даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи-назаридан ўзаро алоқаларни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Учрашувда икки томонлама бўлажак таддирлар муддатлари ва кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.