ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Собиқ ректор Аллақуловни яқиндан билган, таниган фалсафа фанлари доктори, профессор Шомат Соматов Спутник нашрига йўллаган мактубида илгарироқ эълон қилинган материал юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этган.
Ниманинг эвазига?
Ўзининг ўта ишчанлиги, меҳнатсеварлиги, одамлар билан дилкашлиги, фидоийлиги, жасурлиги, мардлиги, энг муҳими халол ва поклиги, кенг маънода инсонийлигини намоён этди.
У йиллар давомида тўпланиб қолган аянчли ҳолатни қисқа вақт ичида тозалаш имкониятини яратди. Буни ҳақиқий жасорат деса бўлади. Жамоа уни қўллаб-қувватлади.
Афсус…минг афсус ана шундай чақнаб турган машъала, ҳеч қандай айбсиз, бир тўда ҳаромтомоқлар фатвоси билан сўндирилди. Ҳ.Аллақулов ёққан эзулик машъаласи, ўша унсурлар ҳомийлигида кейинги 10 йилда сўндирилди.
Бундан ҳалқ ҳам, жамият ҳам катта зиён кўрди. Коррупция авжига чиқди. Қонунбузарликлар кулминацион нуқтага чиқди. Кўп минг кишилик жамоа руҳан майиб бўлди. Бу йўқотишни бартараф этиш жуда қийин.
Бунинг учун шу кеча кундузда айнан элнинг мард ва жасур фарзанди Ҳидирназар Аллақулов керак! Бошқа киши бу фожеани бартараф этолмайди.
Ҳ.Аллақуловга сабр-бардош, омад, сиҳат-саломатлик тилайман", — дейди профессор ўз мактубида.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Спутник мухбири билан суҳбатда 2002-2004 йилларда Термиз давлат университетининг ректори бўлиб фаолият кўрсатган, иқтисод фанлари доктори, профессор Хидирназар Аллақулов ўз лавозимига қайта тикланиш ниятида эканлигини баён этган эди.
Термиз давлат университети собиқ ректори Аллақуловга нисбатан қўзғатилган жиноий ишлар Ўзбекистон республикаси ҳудудларида жойлашган 14та судларда, хусусан, Олий судда ҳам кўриб чиқилган ва судьяларнинг барчаси Аллақуловни ҳақ деб, оқлов ҳукмини қабул қилган. Шундай бўлса-да, собиқ ректор ўз лавозимига қайта тикланмаган.