Бош вазир ўринбосари: солиқ тизими адолатли бўлиши керак

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар ҳамда тадбиркорларни солиққа тортиш тизими ҳақида гапирди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. 2 июль куни Тошкентда "Ўзэкспомарказ"да бўлиб ўтган Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров ўтган ҳафтада президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган тарихий ҳужжат — Ўзбекистон янги солиқ концепциясининг аҳамияти ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Бош вазир ўринбосари Қўчқоров: солиқ тизимидаги энг ёмон иллатлар йўқ қилинди

Сессияда шунингдек, Иқтисодиёт вазири Ботир Хўжаев, Давлат солиқ қўмитаси раиси Бегзод Мусаев, Давлат божхона қўмитасининг биринчи ўринбосари Жасур Арипов, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари Гўзал Исломова, Савдо-саноат палатаси раиси Адхам Икрамов спикер сифатида қатнашдилар.

Жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар

Солиқ концепиясининг иккинчи аҳамияти аҳоли даромадларини солиққа тортиш, иш ҳақи жамғармаси ўзгариш бўлмоқда. Энг асосий масала — молияга тушадиган аҳолини легаллаштириш, деди Молия вазири.

"Бир рақам келтираман, бугунги кунда Ўзбекистонда 13 миллион киши меҳнатга лаёқатли бўладиган бўлса, бизда жисмоний шахслардан олинадиган солиқ тўловчилар, яъни ИНН рақами бўйича солиқ тўлаётганлар бор йўғи 4,6 миллион киши. Энди иккинчи томондан, бизда нечта одам пенсия олади деб сўраса, улар сони 3,3 миллионни ташкил қилади. Демак, 4,6 миллион одам 3,3 миллион пенсионернинг пенсиясини таъминлаб бериши керак. Бу кўпми ёки кам? Қўпол қилиб айтадиган бўлсак, 1,5 та ишчи битта пенсионерни боқиши керак. Бундай кўрсаткич Европанинг энг қариб бораётган мамлакатларига хос — бу Италия, Австрия Бизда ёш миллат бўлишига қарамасдан, мана шундай аҳвол. Демак, муҳтарам президентимиз қарор қабул қилдиларки, иш ҳақи жамғармасида солиқни кескин камайтириш, шунинг ҳисобига иш берувчи ва ишловчининг ҳам меҳнатини яширмаслиги, беркитмаслигини олдини олиш, шунга шароит яратиш. Бунинг эътибор берсангиз, ставкада 12 % ишловчи, 12 % иш берувчи тўлайди. Бу ўзича америкача тамойил, мутахассислар яхши билишади. Америкада ҳам иш ҳақи жамғармасидан тўланадиган солиқлар ёки пенсия суғурта тўловларини айтадиган бўлсак 50га 50 тўланади", — деди Молия вазирлиги раҳбари.

Тадбиркорларни солиққа тортиш тизими

Бош вазир Жамшид Қўчқоров ўз нутқида яна бир муҳим масалага эътибор қаратди. Бу масала — тадбиркорларни солиққа тортиш тизими тартибга келтириш.

Ўзбекистон янги Солиқ кодекси 2019 йил 1 январдан кучга киради - президент фармони

"Асосий солиқ тўловчилар учун бир хил шароит яратиш, ҳамма тенг солиқ тўлаши керак. Албатта кимгадир солиқ юки ошади, буни очиқ тан олишимиз керак. Лекин бу адолатдан. Янги солиқ тизимининг асосий тамойилларидан бири бу — адолат. Бир хил даромад олиб, икки корхона икки хил солиқ тўлаши мумкин эмас. Солиқ тизими одамлар яшаш психологияси, фалсафасидан келиб чиқиши керак. Демак, одамзод пайдо бўлибти доим адолатга интилади, шундан келиб чиқиб, солиқ тизими адолатли бўлиши керак. Мисол учун катта корхонада 30 млн доллар актив бўлсада, уни кичик корхона деб 199 кишилик одам қилиб қўйиб, кейин ҳамма фаррош ва ҳоказоларни аутсорсинга бериб, мен ўзимни "малий" корхона деб 5 % тўлашим керак. Бу албатта нотўғри. Булар кўпроқ тулайди, демак, бугун кимдир аюханнос солиши мумкин — бизга солиқ тўлови ошди, деб. Ҳа ошди, буни очиқ ойдин айтишимиз керак. Лекин 1 январдан бошлаб насиб бўлса, адолат бўлади. Адолат бўладики, солиқ ҳамма учун бир хил, чунки ҳаммамиз баравар мактабдан фойдаланамиз, ҳаммамизнинг хавфсизлигимиз таъминланади. Шу нуқтаи назардан адолат масаласини айтиб ўтсак. Буни халқаро экспертлар ва ички экспертлар ҳам айтяпти. Улар ҳам ягона солиқ тўлашаяпти, кўриб турибман, лекин буни тўхтатинглар — бу адолатдан эмас дейишяпти. Бу кишилар ўзлари адолатга интиляпти. Чунки умуман олганда узоқ истиқболни оладиган бўлсак, улар учун мана шу янги киритиладиган тартиб уларнинг мақсадларига мос келади", — деди Қўчқоров.