Ўзбекистон банкнотларни тангаларга алмаштириб, бюджет маблағларини тежайди - эксперт фикри

Ўзбекистон Марказий банки 2 июлдан янги намунадаги 50, 100, 200, 500 сўмлик тангалар муомалага чиқарилишини эълон қилди.
Sputnik

Россия Бонистлар иттифоқи эксперти, Қоғоз-пул моамаласи ёдгорликларини ўрганиш маркази аъзоси Роман Леонов Ўзбекистонга янги тангалар нима сабабдан кераклиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, майда номиналдаги қоғоз пулларнинг тангаларга алмаштирилиши, биринчи навбатда, банкноталарни чоп этишга кетадиган бюджет пулларини иқтисод қилишга қаратилган.

"Россияда 1997 йилда беш рубль номиналли қоғоз пул белгилари бор эди. Бугун улар тўлиқ тангалар билан алмаштирилди. Худди шу тарзда қоғоз ўн рубли пуллар ҳам муомаладан чиқарилди", — деди Леонов.

Леонов: Узбекистан экономит бюджетные средства, заменяя банкноты монетами

Эксперт тангаларнинг яроқлилик муддати қарийб 20 йил эканлигига, майда пул купюралари эса 6-8 ойдан кейин яроқсиз бўлиб қолишига алоҳида эътибор қаратди.