Шавкат Мирзиёев: обод маҳаллада обод кўнгил бўлади

"Иброҳим ота" маҳалласида барча кўп қаватли уйлар, кўча ва йўлаклар таъмирланиб, ҳудуд ободонлаштирилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига ташриф буюриб, "Иброҳим ота" маҳалласида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати. 

Ушбу маҳаллада 19 та икки қаватли ва 4 та тўрт қаватли уй жойлашган. Улар 1960-йилларда қурилган бўлиб, бугунги кунда таъмирталаб бўлиб қолган. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳам эскирган.

Шу каби маҳаллалар қиёфасини янгилаш мақсадида куни кеча "Обод маҳалла" дастури қабул қилинди.

"Иброҳим ота" маҳалласи ҳам мазкур дастурга киритилган. Унга мувофиқ, барча кўп қаватли уйлар, кўча ва йўлаклар таъмирланиб, ҳудуд ободонлаштирилмоқда. 7 та икки қаватли арзон уй-жой, замонавий мактабгача таълим муассасаси қурилмоқда.

Строительство жилого дома в Ташкенте

Шунингдек, намунавий лойиҳа асосида маҳалла гузари, коммунал тўловлар шохобчаси, болалар ва спорт майдончалари барпо этилиши режалаштирилган.

Жилой дом в махалле “Иброхим ота” в Ташкенте

Президент уйма-уй юриб, ҳар бир оиланинг талаб-истакларини ўрганиш, муаммоси бўлса ёрдам бериш, тадбиркорларни жалб этиб, ишчи жойлар яратиш зарурлигини таъкидлади.

Детская площадка

"Бу ердаги одамларнинг ҳам бола-чақаси, эртанги кундан умидлари бор. Мамлакатимиздаги ўзгаришларни, қабул қилинаётган дастурлар натижасини одамлар ўз уйида сезиши керак", деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.