ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Афғонистон полицияси спецнази қўмондони Азизуллоҳ Карван Қобулда номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилди, деб хабар қилди РИА Новости Tolo News каналидан олинган маълумот асосида.
Хабарда айтилишича, Карван Афғонистон жануби-шарқидаги Пактика провинциясида полициячилар спецназининг 01 бўлинмасига қўмондонлик қилган.
Март ойида Пажвак агентлигига берган интервьюсида Карван куч тузилмаларидаги 16 йиллик фаолияти давомида ўз жонига қилинган 38та суиқасдни бошдан кечирганлиги ҳақида айтиб берган.