ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги тизимни тубдан ислоҳ қилиш мақсадида мактаб таълимини юксалтиришда аниқ таклифларга эга бўлган шижоатли, замонавий фикрлайдиган ва энг муҳими ёш авлод таълим-тарбиясига бефарқ бўлмаган юртдошларимизни раҳбар лавозимларга таклиф этади.
Маълумотлар hr@xtv.uz электрон почтасига юборилиши керак.
Номзодлар хатда исми шарифи, яшаш манзили, боғланиш учун маълумотлар (телефон, e-mail, телеграм) сингари маълумотларни кщрсатиб щтишлари талаб этилади.
Шунингдек, номзод ўзини тизимдаги қайси бўғинни ривожлантира оламан деб ўйлаши (вазирлик марказий аппарати бўлинмалари, вилоят бошқармалари, туман(шаҳар) бўлимлари, таълим муассасаси раҳбарлари лавозимига) ва шу лавозимга нега айнан ўзини муносиб кўраётганини 100 тагача сўз билан ифодалаб беришлари керак бўлади.
Шунингдек, CV ёки шахсий маълумотнома ҳамда 3х4 хажмдаги расм илова қилиниши керак бўлади.